28 Апрел 2022 йил
458
Ўз уйида ноқонуний таълим бериб келаётган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 21 февраль йил куни, Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёзёвон туманида 1978 йилда туғилган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 19 нафар шахсларга ҳеч қандай лицензияга эга бўлмай туриб, диний адабиётлар ва араб тили граматикасидан ноқонуний таълим бериб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб жиноят ишлари ўйича Ёзёвон туман судига юборилган. Суд томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати