29 Январ 2025 йил 1966

Фарғона тумани ҳудудида ов қурол эгалари билан профилактик сухбат ўтказилди

Ички ишлар органлари томонидан аҳоли ўртасида ноқонуний ўқотар қуролларни сақламаслик ҳамда ўз ҳоҳиши билан топширишлик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилишига қарамасдан, фуқароларда ноқонуний ўқотар ов қуроллар сақланиб келмоқда.Шу боис Фарғона тумани ИИБ биносида овчилар билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят ИИБ ва туман ИИБ масъуллари томонидан ташкилланган тадбирда, Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунчилиги мазмун моҳияти йиғилганларга тушунтирилди. Ноқонуний қурол сақлаш жавобгарликка сабаб бўлиши етказилди.

Шунингдек, пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини ва ўзини-ўзи химоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши, қурол билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ов қуролларидан тўғри фойдаланиш ва сақлаш бўйича ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech