6 Сентябр 2024 йил 1145

Олтиариқ тумани Тошобод маҳалласида жиноят муҳокамаси ўтказилди

Ҳар бир шахс, маҳаллада истиқомат қилади. Маҳалла кесимида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг муҳокама қилинаётганлиги ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Биринчидан, муҳокамаларда фуқаролар огоҳликка чақириляпти, келгусида ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Олтиариқ тумани Тошобод маҳалласида ҳам вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Элёрбек Ғаниев ҳамда туман мутасаддилари иштирокида ана шундай муҳокама ташкил этилди.

Мазкур маҳаллада содир қилинган оғир турдаги жиноят муҳокама марказига қўйилди. Тадбир жараёнида мазкур жиноятнинг содир этилишига шарт-шароит яратиб берган омиллар таҳлил қилинди. Бунда маҳалла еттилиги ва фаолларнинг эътиборсизлиги танқид остига олинди.

Келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун ҳар бир фуқаро бепарволик ва лоқайдликка берилмасдан, ўзининг қўни-қўшниси, маҳалладошлари тақдирига эътиборли бўлиши кераклиги тушунтириб ўтилди.

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech