14 Феврал 2020 йил 748

Ўрик боғида жойлашган бинодан гиёҳвандлик воситаси топилди.

Қува. 2020 йил 06 февраль куни Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 50 ёшли Ю.Ш. яшаётган Ифтихор МФЙ.,да жойлашган 0.67 сотих майдонни эгаллаган ўрик боғининг чекка қисмидаги яшаш учун мўлжалланган бир хоналик биноси ва унинг рўпарасидаги оғилхона кўздан кечирилганда, оғилхонанинг том қисмидан бир дона қора полиэтилен сумкага жойлаштирилган икки дона қоғозга ўралиб, уч дона боғлам қилиб қўйилган қуритиб-майдаланган яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Фарғона вилояти ИИБ экспертиза хулосасига кўра ушбу восита “МАРИХУАНА” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Ю.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech