Ўқув марказида қаровсиз қолдирилган компьютер ўғирланди
Фарғона шаҳри. 31 март куни И.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Сайилгоҳ кўчасида жойлашган ўқув марказида қаровсиз қолдирилган нархи 2.000 АҚШ долларлик компьютерини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 169-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи Ё.С исмли қиз томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати