16 Март 2023 йил 485

Ўқув-амалий курсларига жалб этилган ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди

Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан Шарқий-ҳарбий округ ҳарбий қисми базасида ташкил этилган ўқув-амалий курсларига жалб этилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимлари учун семинар ташкил қилинди.

Семинарда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Фозилхўжаев ҳамда бош психологи майор Ж.Эрназаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли Қарори ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, бош психолог томонидан “Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида касбий мулоқотнинг аҳамиятли жиҳатлари” мавзусида амалий-тренинг ҳам ўтказилди.

Тренинг давомида ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан ўзаро мулоқотга киришганда, шунингдек, зиддиятли ҳолатларда нималарга эътибор қаратиши зарурлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech