20 Июн 2022 йил 721

Хонадонида кўкнори парвариш қилаётган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳри: Жорий йилнинг 11 июнь куни, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ, ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг Дўстлик кўчасида яшовчи фуқаро А.Т нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 109 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: