28 Май 2025 йил 2474

Қўқон шаҳар ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турган шахслар билан учрашув ўтказилди

Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда шаҳар Прокурори томонидан Қўқон шаҳар ИИБ Пробатсия бўлимида жазо муддатини ўтаётган назоратдаги шахслар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мавжуд муаммолари тингланди. 

Назоратдаги шахслар билан келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари тўғрисида профилактик сухбат ўтказилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech