31 Октябр 2022 йил
606
Омонатни етказмай алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар. 12 октябрь куни С.Ш Фарғона халқаро “Аэропорти” олдида Қ.Н.нинг ишончига кириб, ҳозирда Россия Федерацияси Санк-Петербург шаҳрида бўлган қариндошига 14.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини бериб қўйишлигини айтиб, пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан пулларни қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати