24 Декабр 2021 йил
412
Олтиариқ ва Қўштепа туманларида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
23 декабрь куни Олтиариқ тумани ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.О.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўштепа тумани ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган В.И.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати