3 Май 2023 йил 361

Олтиариқ туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини ёнида сақлаб кетаётган гумондор аниқланди

Олтиариқ тумани. 2023 йилнинг 25 апрель куни, туман ИИБ ТҚХ ТҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент маҳалла ҳудудида яшовчи У.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech