20 Сентябр 2022 йил 395

Олтиариқ туманидан хонадондан 19.500.000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс топилди

Олтиариқ тумани. Файзиобод маҳалласида яшовчи фуқаро М.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 август куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан жами нархи 19.500.000 сўмлик билакузук,
1 дона тилла узук, 1 дона кумуш сирға ва 1 дона кумуш узукларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech