25 Январ 2023 йил
352
Олтиариқ туманида хонадонида “оғу” сақлаган шахс фош бўлди
Олтиариқ тумани. 09 январь куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ғайрат маҳалла ҳудудида Д.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони тандирхонаси девор қисмида бир дона қоғоз бўлагига ўралган, қуритилган ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати