15 Июн 2022 йил 400

Олтиариқ туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. Усмонобод маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Э.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 1 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик тилла-тақинчоғи ва 1.300.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ж.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech