Олтиариқ туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс фош бўлди
Олтиариқ тумани. Янгиараб маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 январь кунидан 13 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган умумий нархи 1.900.000 сўмлик бир дона газ баллон, бир дона сварка аппарати, бир дона сув насосини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.Р содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати