4 Сентябр 2021 йил 452

Олтиариқ туманида хонадондан телевизор ва тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. 30 август куни Янгичек МФЙ ҳудудида яшовчи Н.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 август кунидан 28 август кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан жами нарҳи 6.500.000 сўмлик икки дона тилла узуклари, бир дона тилла занжири ҳамда меҳмонхонасидан нарҳи 4.500.000 сўмлик бир дона “SHIVAKI 43” русумли телевизорини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech