24 Феврал 2023 йил 388

Олтиариқ туманида хонадондан марихуана гиёҳвандлик моддалари топилди

Олтиариқ тумани. 2023 йилнинг 16 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қизилтепа маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.М.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, тандирхонасида бир дона целофан пакет ва қоғоз бўлагига ўралган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech