1 Март 2023 йил 413

Олтиариқ туманида вояга етмаган қиз ўғирликка қўл урди

Олтиариқ тумани. Мирфозил маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро А.И ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йилнинг 10 февраль кунидан 19 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нархи 1.790.000 сўмлик “Smart” номли телевизор ва 1000 АҚШ доллар пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.М исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech