27 Феврал 2023 йил 390

Олтиариқ туманида тилла тақинчоқларни ўғирлаган вояга етмаган қиз қўлга тушди

Олтиариқ тумани. Қизилтепа маҳалла ҳудудида яшовчи Э.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 10 февраль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб меҳмонхонасидаги жавон ичида бўлган нархи 4.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Х.О исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech