15 Июн 2023 йил 386

Олтиариқ туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган аёл аниқланди

Олтиариқ тумани. 2023 йилнинг 06 июнь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2023” тадбири давомида, Шодлик маҳалла ҳудудида яшовчи Т.Н исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 56 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech