Олтиариқ туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди
Олтиариқ тумани. 2023 йилнинг 03 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2023” тадбири давомида, Кўмирчи маҳалла ҳудудида яшовчи Д.З.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 98 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати