15 Декабр 2022 йил
394
Олтиариқ туманида қўшнисини пулларини қўлга киритиб, сарфлаб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани.2022 йилнинг 16 октябрь куни А.Навоий маҳалла ҳудудида яшовчи Ў.М қўшниси И.Ф.га фуқаро У.А билан ўрталарида автомашина олди-сотдисидан қолган пулларни ундан олиб, оила аъзоларига бериб қўйишлигини айтган.И.Ф эса вазиятдан фойдаланиб У.А.дан 6.400 АҚШ доллар пулларни олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати