29 Январ 2022 йил 545

Олтиариқ туманида қиморхона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. 26 январь куни тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сертут МФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ж яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ташкил этиб, бир гуруҳ фуқароларга ўртага пул тикиб, ўйин карталари ёрдамида қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан ўйин карталари ва 716.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech