4 Феврал 2022 йил 691

Олтиариқ туманида қиморхона ташкил этган аёл аниқланди

Олтиариқ тумани. 2022 йилнинг 27 январь куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жалаер МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Д исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ташкил этиб, 30.000 сўм эвазига қимор ўйнашлари учун шароит яратиб, фуқароларни жалб қилиб, уйни махсус жихозлаб, уларга хизмат кўрсатиб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Т.Д. исмли аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech