Олтиариқ туманида қимор ўйини ташкил қилган шахс қўлга тушди
Олтиариқ тумани. 16 март куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Зархал МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Б.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида қонунга хилоф равишда қимор ўйинини ташкил қилиб, бир гуруҳ фуқароларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, жами қимор учун тикилган 1.423.000 сўм пуллар ҳамда ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Т.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати