10 Феврал 2023 йил 381

Олтиариқ туманида пул ва тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёл аниқланди

Олтиариқ тумани. Олтиариқ маҳалла ҳудудида яшовчи Ю.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 27 январь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги жавондан 5.200 АҚШ доллари, 6.950.000 сўм пуллари ва нархи 22.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Х.Г исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech