9 Июн 2023 йил 371

Олтиариқ туманида пул ва телефон аппаратларини ўғирлаган вояга етмаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. Беглар маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро З.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 30 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги токчада турган нархи 4.000.000 сўмлик, ичида 1.000 евро пули, нархи 600.000 сўмлик 1 дона “SAMSUNG GALAXY J-1” русумли ва нархи 300.000 сўмлик “NOKIA” русумли телефон аппаратлари бўлган металдан ишланган сейфини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Р.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech