11 Март 2022 йил 395

Олтиариқ туманида печка орқасига марихуана яширган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани.07 март куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Жарариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Т.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйининг қурилиши тугалланмаган хонаси ичидаги печка орқасида “марихуана” гиёхвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech