15 Июл 2022 йил 383

Олтиариқ туманида ўтказилган профилактик тадбирларда назоратсиз юрган 10 нафар вояга етмаганлар аниқланди

Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Олтиариқ туман ҳудудида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Туман ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи томонидан мутасадди идоралар ва жамоат ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда туман ҳудудида назоратсиз юрган 10 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, уларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда Қўқон шаҳрида жойлашган вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech