9 Май 2022 йил 448

Олтиариқ туманида ўғирликка қўл урган эркак аниқланди

Олтиариқ тумани.2022 йилнинг 5 апрел куни Олмазор МФЙ ҳудудида яшовчи М.Ш исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, 7.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини ва 100.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech