19 Январ 2023 йил
368
Олтиариқ туманида ўғирлик жиноятини содир этиб терговдан яширинган шахс қўлга тушди
Олтиариқ тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳамда ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Б.З.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати