3 Июн 2023 йил
432
Олтиариқ туманида молхонасида кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаларини сақлаётган шахс қўлга тушди
Олтиариқ тумани. 2023 йил 29 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган табдир давомида, Ғайрат маҳалла ҳудудида яшовчи А.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон молхонасида кўп миқдорда гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати