10 Октябр 2022 йил 406

Олтиариқ туманида институтга киргизишни баҳона қилиб, фуқароларнинг пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани.2022 йилнинг 08 сентябрь куни Ю.И ИИБга мурожаат қилиб, унда И.И. унга 2.000 АҚШ доллари эвазига фарзандини Андижон Давлат тиббиёт институтига ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб алдаб, мазкур пулларни олиб, шу кунгача қайтармай ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида, И.И такроран ўқишга киргазиб қўйишини айтиб, Д.Н. исмли аёлдан 2.100 АҚШ доллари, Х.Н исмли аёлдан 600 АҚШ доллари, Н.Ш исмли аёлдан 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech