25 Апрел 2022 йил 534

Олтиариқ туманида ИИО ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 апрель кунидан 16 апрель кунига ўтар кечаси фуқаро Б.Т ўзининг яшаш хонадонида 3 нафар маҳалладоши билан таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашганлиги ҳолати бўйича ўзи ва қолган шерикларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни терговга топширмасдан қонуний чора кўрмаслик ҳамда ҳужжатларни йўқ қилиб юбориш эвазига Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходими Д.Т.га 1.500000 сўм пора таклиф қилган.

Фуқаро Б.Т.га Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходими Д.Т томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Департаментнинг Фарғона вилояти Олтиариқ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Т Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходими Д.Т.га 1.500000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан Б.Т.га нисбатан ЖКиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Олтиариқ туман прокуратурасига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech