20 Июл 2023 йил 405

Олтиариқ туманида электроскутерни ўғирлаган вояга етмаган шахс аниқланди

Олтиариқ тумани. Т.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 7 июль куни номаълум шахс фарзанди вояга етмаган М.О.нинг Доимобод кўчасида оқиб ўтган катта ариққа чўмилиш учун бориб ариқ четида қаровсиз қолдирган нархи 415 АҚШ долларлик бўлган “Velomaх” номли электро скутерини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ш.Т содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech