28 Декабр 2021 йил 730

Олтиариқ туманида “Дамас” автомашинаси пиёдани уриб юборди

 

Олтиариқ тумани. 26 декабрь куни ҳайдовчи вояга етмаган А.Н “Дамас” русумли автомашинасини Ғайрат МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдачи Д.Қ.ни уриб юбориши оқибатида пиёда Д.Қ тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech