Олтиариқ туманида болалар боғчасидан 3.000.000 сўмлик 1 дона телевизорини ва “Wi-Fi Router” қурилмасини ўғирлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани. Қ.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 20 январь куни номаълум шахс Х.Олимжон маҳалла ҳудудида жойлашган болалар боғчасига ғайриқонуний равишда кириб, жами нархи 3.000.000 сўмлик 1 дона телевизорини ва “Wi-Fi Router” қурилмасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.С ва С.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати