26 Январ 2023 йил 381

Олтиариқ туманида аёлнинг хонадонига ўғирликка тушганликда гумонланган шахслар ушланди

Олтиариқ тумани. Дўстлик маҳалла ҳудудида яшовчи Н.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 декабрь кунидан 09 январь кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан жами нарҳи 10.000.000 сўмлик бир дона телевизор, бир дона аристон, бир дона газ плиталарини яширин равишда ўғирилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Д.Ш ва С.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech