7 Июн 2023 йил 383

Олтиариқ туманида аёлнинг сумкасидан пластик картасини ўғирлаб, пул ечиб олган шахс аниқланди

Олтиариқ тумани. А.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 18 май куни номаълум шахс Шодлик маҳалла ҳудудида жойлашган туман шифохона биносидаги муолажа хонасида қаровсиз қолдирилган аёллар сумкаси ичидан бўлган тегишли банк пластик картасини ва картаси махфий коди ёзилган қоғози билан бирга турганидан фойдаланиб, пластик картасини яширин равишда ўғирлаб, ҳисобида бўлган 1.800.000 сўм пулларни ечиб олиб, пластик картасини қайтариб, сумка ичига ташлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech