6 Июл 2023 йил
372
Олтиариқ туманида аёллар катмонидан пул ўғирлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани. Ж.К исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 29 июнь куни номаълум шахс Буғдойчи маҳалла ҳудудида жойлашган ошхонада унутиб қолдирилган аёллар катмони ичида бўлган 2.500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.А содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати