18 Июл 2023 йил 573

Олтиариқ туманида 330 АҚШ долларлик телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. Фуқаро У.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 19 июнь куни номаълум шахс, Олтиариқ тумани, Шарқ МФЙ, Водил кўчасида жойлашган чойхонасидаги сузиш хавзаси олдида қаровсиз қолдирилган 330 АҚШ долларлик “Redmi Not 12 Pro” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С. содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: