Фарғона шаҳрида савдо дўкондан 1.300.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. О.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 26 январь куни номаълум шахс П.Махмуд кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо мажмуасининг тегишли савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, жами 1.300.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Р.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати