8 Феврал 2023 йил 378

Олтиариқ туманида 15.000.000 сўмлик тош кесиш аппарати ҳамда унинг кабелларини ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Олтиариқ тумани. Фуқаро А.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 26 декабрь кунидан 29 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Мустақиллик маҳалла ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли ер майдонига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган нархи 15.000.000 сўмлик тош кесиш аппарати ҳамда унинг кабелларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.Н., С.Ф ва вояга етмаган М.И.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech