1 Декабр 2022 йил 670

Олтиариқ туманида 1 бош қорамолни алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. 2021 йилнинг ноябрь ойида У.Н  Ғ.М ни ишончига кириб, сотмоқчи бўлган бир бош қорамолини 16.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 6 ой муддат ичида беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қорамолини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: