27 Март 2023 йил 354

Олтиариқ туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахслар аниқланди

Олтиариқ тумани.2023 йил 15 март куни, туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Повулғон маҳалла ҳудудида яшовчи М.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонга келган Б.Ж.нинг эгнидаги спорт кийими чўнтагидан, “гашиш” гиёҳвандлик моддалари, у билан бирга келган Ф.Н.нинг бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинаси орқа ўриндиғидан, “гашиш” гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech