2 Сентябр 2022 йил 404

Олтиариқ туманида пластик картадан алдов йўли билан пул ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани.Фуқаро Т.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 10 март куни номаълум шахс ишончига кириб, пластик картасига пул ўтказиб беришини айтиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасини хос рақамини қўлга киритиб, пластик картасида бўлган жами 929.625 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергорв ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech