Олтиариқ тумани гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани.2022 йилнинг 25 ноябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони туманлараро отряди ходимлари ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қ.Р.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон молхонасида кўп миқдордаги марихуана гиёхвандлик воситасига сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати