9 Апрел 2020 йил 754

Олтиариқда қурбонли автоҳалокат содир бўлди

Олтиариқ тумани. 03 апрель куни Т.Х. “Nissаn” русумли  автомашинасида Файзиобод маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл ҳаракат қоидаларини бузиб, велосипедчи Д.А.ни уриб юбориши оқибатида Д.А. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Қоидаларни бузиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти  йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech