Олтиариқ туманида “Nexia-3” русумли автомашина салонидан 4.000.000 сўм пулларини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Олтиариқ тумани. 03 январь куни М.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 февраль куни номаълум шахс Қапчуғай МФЙ ҳудудида “Nexia-3” русумли автомашина салонида бўлган 4.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ҳ содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати