13 Ноябр 2024 йил
1044
Олтиариқ тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан профилактик ишлар олиб борилди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг 109-сонли фармойишларига асосан Олтиариқ тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан туманида жойлашган Янгиқўрғон ва Янгиҳаёт МФЙ ҳудудида ноқонуний никоҳ асосида яшовчи, ҳимоя ордери олган, ўзаро судларда низолашаётган ҳамда муқаддам судланган оилалар билан масъуллар иштирокида профилактик суҳбатлар олиб борилди. Суҳбат давомида фуқароларга никоҳни қонуний расмийлаштириш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари юзасидан тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Бундан ташқари келгусида ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида расмий огоҳлантирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати